ЎзА Ўзбек

17.08.2018 16:10 Чоп этиш версияси

Кўникмани ошириш жанговар ҳолатни яхшилашга хизмат қилади

Кўникмани ошириш жанговар ҳолатни яхшилашга хизмат қилади
Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасаларида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида маънавий-маърифий, оммавий-спорт тадбирлари ўтказилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамкорлигида Олмалиқ шаҳар ўқув марказида бўлиб ўтган тадбирда тизимда қўл жанги ва самбо спорт турининг аҳамияти ҳақида батафсил айтилди.

Тадбирда жиноятчиликнинг олдини олиш, унга қарши курашиш усуллари амалий машғулотлар мисолида намойиш этилди. Бу соҳа ходимларининг маънавий, жанговар кўникмаларини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Г.Бобоева, ЎзА
4 013