Хориж ОАВларида Сирдарё сув сатҳи хавфли даражада кўтарилаётгани ҳақида шов-шувли хабарлар тарқалган. Ҳаттоки, аҳолини бу ҳақда огоҳлантирилиб, эҳтиёт бўлишга чақирилган.

Сирдарё дарёсининг Жосали ирмоғидаги гидрологик назорат постида кузатилган муз қатламлари сабабли сув сатҳи хавфли даражага яқинлашган. Эрталаб соат 08:00 ҳолатига кўра, сув сатҳи – 638 сантиметр бўлган. Хавфли кўрсаткич эса – 665 сантиметрдан бошланади. Аҳоли пунктларини сув босиш белгиси – 770 сантиметрни ташкил этади”, дея хабар берган Қозоғистоннинг Today.kz сайти.

Ушбу ҳодисанинг қанчалик хавфли ёки хабарнинг қанчалик ҳақиқатга яқинлиги бўйича Сирдарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ЎзАга маълумот берди.

"Сирдарё дарёсининг сув сатҳи айни вақтда 732 куб секундни кўрсатмоқда. Бу хавфдан анча йироқ бўлган рақам ҳисобланади. Аслида сув сатҳи 1800 куб секундга яқинлашгандагина эҳтиёт чоралари кўрилади, аҳоли огоҳлантирилади. Айни дамда бу борада Ўзбекистонда ҳеч қандай хавф йўқлигини маълум қиламиз".

Демак, Сирдарё дарёси бўйидаги аҳоли хавотирланишига ҳеч қандай асос йўқ.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИЗОҲ: Сирдарё сув сатҳининг хавфли даражада кўтарилишига ҳеч қандай сабаб ЙЎҚ!