ЎзА Ўзбек

25.09.2020 Чоп этиш версияси

Изланувчан муаллима

Изланувчан муаллима
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни 

Шаҳноза Мадиева – Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида 17 йилдан буён ўқувчиларга инглиз тилидан сабоқ беради.

Муаллима дарс жараёнида янги инновацион технологиялар, электрон дарс ишланмалари, чет тилидаги ўқув-услубий адабиётлардан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратади. Ўрганишдан, изланишдан чарчамайди. Билимини ошириб бориш мақсадида “Coursera” онлайн курслари, Cambridge, Оxford университетлари онлайн вебинарларида иштирок этиб, сертификатларни қўлга киритган. 

Жорий йил мамлакатимизда ўқитувчилар учун ўтказилган онлайн мулоқотда чет тилини мукаммал билиш қобилияти учун C1 халқаро сертификати даражасини олди. Муаллиманинг қизиқарли мавзулардаги тақдимотлари АҚШнинг халқаро илмий-оммабоп журнали “Clarivate Analitics”да чоп этилган.



2 344
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА