Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.05.2018 18:05 Чоп этиш версияси

Изланувчан ўқитувчиларнинг ижодий танлови

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимда фаолият кўрсатаётган ташаббускор, ижодкор, янгиликка интилувчи ва малакали ўқитувчиларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловини ўтказиши яхши анъанага айланган.

Мазкур танлов фидойи устозларнинг илғор иш тажрибасини оммалаштиришда, педагогларнинг ўзаро фикр ва тажриба алмашишида, илғор ўқитиш методларини амалиётга кенгроқ жорий этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Кўрик-танлов 3 босқичда ташкил этилиб, иккинчи – ҳудудий босқичда иштирокчилар тўртта шарт бўйича баҳслашади. Биринчи ўринни қўлга киритган қатнашчи республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Танловнинг республика босқичи ғолиблари 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида тақдирланади.

Назокат Усмонова, ЎзА
7 900