Ижтимоий тармоқлардаги айрим қизлар чорловидан нима наф? (+видео)
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг турли жойларида қизларнинг феминистик чорловлар кўтариб суратга тушгани қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг турли жойларида қизларнинг феминистик чорловлар кўтариб суратга тушгани қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Уларни кимдир қўллаб-қувватлаган бўлса, бошқалар қарши фикр билдирди.
Жумладан, фейсбук фойдаланувчиси Дурдона Раҳимова «Оиламга хизмат қилиш менинг ҳеч қайси ҳуқуқ ва эркинлигимни чекламайди. Кийиниш мен учун ҳеч қачон эркинлик даражасини белгиламаган. Фарзандларни тарбиялаб, вояга етказиш, агар қуллик бўлса, мен шу қулликка ўзимни мамнуният билан бир умрга маҳкум этаман» деган фикр билдирди.
Дилнозахон Каттахонова эса «Гендер тенглик – бу ҳурмат ва меҳр-мурувват белгиси» дея пост қолдирган.
Мазкур воқеага Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Жасур Раупов ўз муносабатини билдирди.
Батафсил видеода танишинг.