ЎзА Ўзбек

26.01.2020 Чоп этиш версияси

Ижтимоий тадбиркорлик янгиланиш босқичида

Ижтимоий тадбиркорлик янгиланиш босқичида

Давлатимиз Раҳбари томонидан жамоат ташкилотларига тўғридан-тўғри мурожаат қилганларини гувоҳи бўлдим ва бундан ғурурландим.

Бутун дунё тажрибасида нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат ташкилотлари билан халқни боғлаб турадиган, аҳоли ўртасида мавжуд бўлган энг долзарб муаммоларни олиб чиқадиган алоҳида бир сектор ҳисобланади.

Мурожаатномада жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган кўплаб соҳалар сингари янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини, айниқса, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият бериб ўтдилар.

Президентимиз томонидан “Биз янги иш ўринларини яратадиган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз, таъбир жоиз бўлса, уларни елкамизда кўтаришимиз керак” деганларида бу жамоат ташкилотлари олдида очилган янги имкониятлар эшиги эканлигини ҳис қилдим.

Юқорида қайд этилган фикрлар Ижтимоий тадбиркорлик асослари ва уни рағбатлантириш чоралари тўғрисида тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш таклифини киритилиши билан ўз тасдиғини топди.

Мурожаатномада қайд этилган вазифалардан келиб чиқиб, нодавлат нотижорат ташкилотлари учун яратиладиган имкониятларни чуқур моҳиятини англаган ҳолда ижтимоий тадбиркорликни кенг ривожлантириш, янги иш ўринларни ташкил этиш орқали иқтисодиётимизга, юртимиз ривожига бор кучимизни сафарбар этамиз.

Мавлюдахон Ширинова,

“САБР” Республика Ижтимоий-Иқтисодий ривожланиш маркази директори

1 480
ЎзА