ЎзА Ўзбек

03.09.2018 11:54 Чоп этиш версияси

Ижтимоий сўров: аҳоли Давлат хизматлари агентлигини яхши биладими?

Ижтимоий сўров: аҳоли Давлат хизматлари агентлигини яхши биладими?

Бугунги кунда аҳолимиз давлат хизматлари агентлиги  томонидан одамларнинг қарзлари бор- йўқлигини ва унга нисбатан ҳеч қандай бирон-бир 
ҳу
жжат расмийлаштирилмагани ҳақидаги маълумотнома олиш хизмати  ташкил этилишини сўрашмоқда. Бу ҳақда давлат хизматлари агентлиги аҳоли орасида ўтказган ижтимоий сўровнома якунларига асосланиб хабар бермоқда.

Агентлик ўтказган сўровнома якунларига кўра 
аҳ
оли марказларда оналар ва болалар хонасини ташкил этишни, марказ хоналарини кенгайтиришни, интернет тезлигини оширишни ҳамда марказ ходимлари сонини оширилишини сўраганлар. Сўровномада 1797 та аёл ва 2636 дан ортиқ эркак респондент иштирок этган.

Марказ ўз фаолияти ҳақида одамлар қанчалик хабардорлиги бўйча ҳам сўровнома ўтказган. Унга кўра, ижтимоий сўровда қатнашган жами 4433 респондентнинг, 3633 таси давлат хизматлари агентлиги ва марказлари ҳақида эшитганлиги, шундан 342 дан ортиғи таниш-билишларидан, 735 таси интернетдан, 1211 таси ОАВдан, 155 таси оила аъзоларидан, 904 таси тарғибот тадбирлари ва сайёр тадбирлар давомида, 42 таси бевосита марказга мурожаат қилиб, 244 таси бошқалардан эшитганлигини таъкидлаган.

Агентлик фаолияти самарадорлигини янада ошириш учун аҳолинининг талаби юқори бўлган хизматларни, жумладан: банкдан кредит олиш хизматини жорий этишни, фуқароларга хизмат кўрсатувчи ташкилотларидан қарзи бор-йўқлиги ёки унга нисбатан бирор-бир ҳужжат расмийлаштирилмаганлиги ҳақидаги маълумотнома олиш хизматини жорий этишни, марказларда оналар ва болалар хонасини ташкил этишни, Марказлар биноларини кенгайтиришни, интернет тезлигини оширишни таъминлаш учун зарур чоралар кўришни, аксарияти Марказларда ишлайдиган ходимлар сонини оширишни таклиф этган.

ЎзА
9 158