ЎзА Ўзбек

26.01.2020 Чоп этиш версияси

Ижтимоий ислоҳотлар — давлат сиёсатининг бош мезонларидан бири

Ижтимоий ислоҳотлар — давлат сиёсатининг бош мезонларидан бири

Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йилни “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинишини бизни ғоят қувонтирди.

Негаки, бугун дунё ҳамжамиятида илғор технология ва рақамли иқтисодиёт мисли кўринмас даражада ривожланаётган бир даврда замонавий билимларга эга бўлишимиз ва илм-маърифат йўлида доимо изланишда бўлишимиз бизнинг келажагимизни белгилаб берадиган асосий мезонлардан бири бўлиб қолиши барчамизга сир эмас.

Мурожаатномада таъкидлаб ўтилган “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш Концепцияси”нинг ишлаб чиқилиши лозимлиги ва тиббий хизмат сифатини ошириш ислоҳотларини қатъият билан давом эттирилиши Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг аъзолари ва мамлакатимизда истиқомат қилувчи 720 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахсларни қувонтирмасдан қолмади.

Бундан ташқари ногиронлиги бўлган шахслар билан ишловчи ННТ бирлашмаларига солиқда имтиёзлар берилиши бу ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий тадбиркорлик фаолиятларини юритишига ва улар иш ўринлари билан банд бўлишларига юксак даражада туртки бўлди десам адашмайман.

Мурожаатномада давлат ва жамият ижтимоий соҳада ҳам рақамли технологияни кенг жорий этиш, ишлар натижаларини ошишига бу эса одамларнинг турмуш даражасини яхшилашга кўмак бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Ногиронлиги бўлган шахслар билан ишловчи жамоат бирлашмалари иш фаолиятини қўллаб-қувватланиши юртимизда имконияти чекланган фуқароларни турмуш даражасини яхшилашга, уларнинг моддий ва маънавий қўллаб қувватлашга асос бўлиб хизмат қилади.

Комил Абдуллаев,

Ўзбекистон Ногиронлар жамияти

раиси

1 579
ЎзА