ЎзА Ўзбек

31.03.2020 Чоп этиш версияси

ИЖТИМОИЙ АКЦИЯ: Олий ва ўрта махсус таълим вазири "Уйда қол"ганларга савол йўллайди

ИЖТИМОИЙ АКЦИЯ: Олий ва ўрта махсус таълим вазири "Уйда қол"ганларга савол йўллайди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов "УЙДА ҚОЛИБ ИҚТИДОРИНГНИ НАМОЁН ҚИЛ!" ижтимоий акциясига қўшилди.

Короновирус инфекцияси тарқалиши оқибатида Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари вақтинчалик ёпилди. Талабалар айни дамда уйда ўтиришга мажбур бўлмоқда. 

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов талабалар ва барча карантинда уйда ўтирганларга махсус қизиқарли саволлар йўллаб, “Уйда қолинг!” акциясида қатнашмоқда.

Саволга биринчилардан бўлиб тўғри жавоб йўллаган акция қатнашчиси шахсан вазирнинг эсдалик совғасига эга бўлади. 

Вазир Иномжон Мажидов талабаларнинг бўш вақтларини изланишда ва илм ўрганишда ўтказишларини тавсия қилмоқда. Карантин даври илмий изланишлар учун айни муддао. Вазир ҳам сизнинг бўш вақтингизни мазмунли ўтишига ҳисса қўшади.

Уйда ўтирган ҳолда Олий таълим вазирининг совғасига эга бўлинг, ўқинг, билим олинг, изланинг.

Саволлар ушбу манзилда бериб борилади: COVID-19ni yengamiz 

Ҳозиргача мазкур акцияда маданият вазири Озодбек Назарбеков, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров, блогер Нурбек Алимовлар иштирок этишди.

Биз бошқа вазирликлар раҳбарларини ҳам акцияда қатнашишга чорлаб қоламиз. Савол беринг ва совға улашинг ҳамда уйда қолганларни қўллаб қувватланг!

11 855
ЎзА