ЎзА Ўзбек

01.08.2018 18:44 Чоп этиш версияси

Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархи энди назорат қилинади

Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархи энди назорат қилинади
Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилади.

Ҳукумат қарори билан Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига харид қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Низомга мувофиқ, Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилади.

Жамғарма маблағларидан ички бозорда муҳим турдаги ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари учун нархларнинг кескин ошиб кетишини олдини олиш мақсадида фойдаланилади.

Бунинг учун озиқ-овқат маҳсулотларни Жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилувчи, тайёрловчи, ғамловчи, сақловчи ва сотувчи ташкилотлар ташкил этилади. 

Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган нархларда махсус савдо шаҳобчаларида сотилади.

ЎзА
8 827