ЎзА Ўзбек

14.08.2018 17:49 Чоп этиш версияси

Ижодкорлар муносиб рағбатлантирилди

Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган “Энг улуғ, энг азиз” танловининг Сирдарё вилояти босқичи ғолиблари тақдирланди.

Ижодий танловда “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган ғояни ўзида мужассам этган, амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар мазмун-моҳиятини, замонамиз қаҳрамонлари қиёфасини ҳаётий мисоллар асосида очиб берувчи турли йўналишлар бўйича 60 муаллифнинг 400 дан зиёд ижодий иши кўриб чиқилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Абдуғаниев, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси раиси И.Латипов ва бошқалар мамлакатимизда ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш ва меҳнат шароити яратиш, истеъдодларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Журналистика, адабиёт ва санъат йўналишларида тақдим этилган ижодий ишлар савияси, мақсад ва ўзига хос ёндашувлари билан ўтган йилгидан фарқланиши, материалларда танқид ва таҳлилга эътибор ортгани қайд этилди.

Ҳар бир номинация бўйича ғолиб, деб топилганлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
4 769