Республика Маънавият ва маърифат марказида бадиий ижод ва журналистика соҳасида қалам тебратаётган, маънавий-маърифий йўналишларда фаолият олиб бораётган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

 Янги авлод – янги ташаббуслар

“Янги авлод – янги ташаббуслар” шиори остида ташкил этилган мулоқот Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилди.

Унда таниқли шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, бадиий ижоднинг наср, назм, болалар адабиёти, драматургия, бадиий таржима, бадиий публицистика йўналишларида ижод қилаётган ёшлар, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, илк китоблари нашр этилган қалам аҳли иштирок этди.

photo5242416354441669816.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган йиғилишида илгари сурилган муҳим фикр ва ғоялар, белгиланган вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

– Президентмиз ёшлар масалаларида илгари сурган ғоя ва ташаббусларни амалга ошириш, уларнинг ижодий изланишларини қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этишда барчамиз бирдек масъулмиз, – деди Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов. – Биз бир ёқадан бош чиқариб, мамлакатимизда бошланган янги давр, барча соҳаларда кечаётган ислоҳотларни ҳар бир ёшга етказишимиз керак.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини эркин баён қилди. Мутасадди раҳбарлар уларни тинглаш баробарида, янги авлод вакилларининг ташаббусларини амалга ошириш уларнинг олдида турган энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолишини таъкидлаб ўтди.

photo5240006396752276481.jpg

– Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар ўртасида китобхонлик кенг тарғиб этилмоқда, – деди Республика ёш ижодкорлар кенгаши раиси Меҳриноз Аббосова. – Бунинг учун “Ёш китобхон” республика кўрик-танлови ўтказилиб, ғолибларга “Спарк” автомобили берилмоқда. Ўз навбатида китоб ёзаётган ёш қалам аҳлига ҳам алоҳида эътибор берилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Албатта, “Менинг биринчи китобим” лойиҳаси доирасида иқтидорли ёшларнинг китоблари давлат бюджети маблағлари ҳисобига чоп этилиб, мактаб кутубхоналарига етказиб берилмоқда. Афсуски, ана шу ижодкорларнинг қалам ҳақи мақтанарли даражада эмас.

– Президентимиз томонидан илгари сурилган “Ватан ифтихорлари” институтини жорий этиш, жойларда IT-парклар ташкил этиш, ёшлар аудиториясига йўналтирилган теле ва радиоканаллар, босма нашрлар асосида “Ёшлар медиа холдинги” ташкил этиш каби қатор ташаббусларни катта хурсандчилик билан қабул қилдик, – деди Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Ситора Барлибоева. – “Ёшлар медиа холдинги” ташкил этилганида унга хорижда таҳсил олаётган иқтидорли тенгдошларимизни жамоатчилик асосида жалб этиш керак. Хорижий давлатларда ватандошларимиз қандай ютуқларга эришаётгани тўғрисида махсус дастурлар тайёрлаш жоиз, деб ўйлайман.

Ўзбек адабиёти ва журналистикасининг нодир намуналарини жаҳон тилларига таржима қилиш, ижтимоий тармоқлар, интернет тизими имкониятларидан фойдаланиб мамлакатимиз тарихи, маънавияти, буюк аждодларимиз мероси, бугунги ислоҳотлар жараёни билан жаҳон аҳлини мунтазам таништириб бориш чораларини кучайтириш зарур. Иштирокчилар барча соҳаларда фидойилик билан меҳнат қилаётган бунёдкор ёшлар ҳақида бадиий асарлар яратиш борасида ўз ташаббусларини билдирди.

photo5240006396752276489.jpg

– Ёш ижодкорларнинг асарлари бошқа тилларга таржима қилинмоқда, бироқ тарғиботи суст, – деди “Академнашр” нашриёти масъул котиби Маҳфуза Имомова. – Ўзбек адабиётини дунёга кенг тарғиб этишда барча қаламкашлар биргаликда ҳаракат қилиши керак. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида хорижий тил курсларини йўлга қўйиш, бошқа давлатларда ташкил этиладиган адабий курсларга иқтидорли ёшларни юборишни таклиф этаман.

Иштирокчиларга Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар иттифоқи томонидан нашр этилган бадиий китоблар тақдим қилинди. 

photo5240006396752276490.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижодкор ёшлар янги ташаббусларни илгари сурди