Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.07.2018 21:58 Чоп этиш версияси

Ижодий маҳорат ва мулоқот майдони

Маданият вазирлиги ва Театр арбоблари уюшмаси билан ҳамкорликда Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб ташкил этилган Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг XI кўрик-фестивали якунланди.

Мазкур тадбир юртимиз қўғирчоқ театрлари фаолиятини атрофлича таҳлил қилиш имконини бергани билан аҳамиятли бўлди.

Беш кун давомида томошабинлар энг сара спектакллардан баҳраманд бўлди. Фестиваль доирасидаги "Ўзбекистон қўғирчоқ театрлари: кеча ва бугун" мавзуидаги илмий-амалий конференцияда жамоалардаги режиссура, спектакллардаги саҳна нутқи каби масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Тадбир якунида кўрик-фестиваль ғолиблари диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Назокат Усмонова, ЎзА
8 737