ЎзА Ўзбек

17.07.2018 13:12 Чоп этиш версияси

Ижодий имтиҳонни ота-оналар онлайн кузатмоқда

Ижодий имтиҳонни ота-оналар онлайн кузатмоқда
Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Ижтимоий иш (оналар ва болалар билан ишлаш, пенсия таъминоти) йўналишида ижодий имтиҳонлар бошланди. 

ЎзМУ қабул комиссияси ижодий имтиҳонларнинг шаффоф ва очиқлик тамойили асосида ўтишишини таъминлаш мақсадида онлайн трансляцияни йўлга қўйди. Бу жамоатчилик ва ота-оналарга ижодий имтиҳон жараёнини бир вақтнинг ўзида тўғридан-тўғри кузатиб бориш имкониятини беряпти. 

e07df14d-336f-4bd0-8684-bac0a45275cf.jpg

Марғуба Обидхўжаева: 

– Қизим Дилноза Меҳромова пенсия таъминоти йўналишида ижодий имтиҳон топширяпти. Университет маъмурияти томонидан ота-оналар учун қулай шароит яратилган. Айниқса, ижодий имтиҳонда ўтирган қизимни бевосита кузатиб бориш янгилик бўлди. “Имтиҳон қандай ўтказилар экан, ҳаққонийлик тамойилларига риоя қилинадими?”, деган саволлар ўз ечимини топди.

Даданова Халима:

– Фарзандларининг камолини кўриш ҳар бир ота-она орзусидир. Аудиторияда ижодий имтиҳон топшираётган қизим Турсуной Абдураҳимовани экран орқали кузатиб турибман. Ўтган йили ҳам мана шу йўналишга топширган эди. Жараён қандай бўлаётган экан, деб ҳаяжон билан ўтирганман. Барчани омадини бериб, олий даргоҳларда ўқиш насиб этсин.

IMG_9993.JPG

Мадрасулов Омонбой: 

– Ижтимоий иш (оналар ва болалар билан ишлаш) йўналишида ижодий имтиҳон топширдим. Аудиторияга кузатув камераси ўрнатилган экан. Билимларимга таянган ҳолда саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Фикримча, бошқа абитуриентлар ҳам шундай қилишди деб ўйлайман. Сабаби “шпаргалка”лардан фойдаланиш имкони бўлгани йўқ. Ижодий имтиҳон яхши ўтди.

Ижодий имтиҳон топширган абитуриентларнинг олган баллари бугун кечки пайт эълон қилинади.

ЎзА
7 569