ЎзА Ўзбек

13.05.2018 14:35 Чоп этиш версияси

Италияда ғолиб бўлган ўзбек ёшлари

Италияда ғолиб бўлган ўзбек ёшлари
Италия давлатининг Пезаро шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон Италия дўстлиги” ва дунё композитори Ж. Россини вафот этганининг 150 йиллигига бағишланган кўргазма ва халқаро танловда Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг иқтидорли ўқувчи ёшлари ҳам иштирок этишди.

Танловда ўнга яқин давлатлардан келган 200 нафардан ортиқ иқтидорли ёш ижодкорлар ўзаро беллашдилар. 

IMG_20180512_083506.jpg

Ўқувчиларнинг техник маҳоратлари, рангтасвир, графика, чизматасвир ва, айниқса, танланган мавзу асосида ишланган компазициялари ечимини ёритиб бера олганликлари билан ҳайъат аъзоларини эътиборига сазовор бўлдилар.

Танлов ҳайъати аъзолари ўзбекистонлик ёш рассомлар иқтидорини юқори баҳолашди. 

Танлов якуни бўйича ўрта гуруҳда Олимова Шаҳноза I ўрин (рангтасвир), Мухамеджанова Жасмина II ўрин (рангтасвир), Насруллаев Бехруз II ўрин (рангтасвир), танлов ғолиблари бўлиб қайтишди.

IMG_20180512_083716.jpg

IMG_20180512_083617.jpg

ЎзА