ЎзА Ўзбек

28.03.2020 Чоп этиш версияси

Италия президенти коронавирус билан боғлиқ вазият юзасидан миллатга мурожаат йўллади

Италия президенти коронавирус билан боғлиқ вазият юзасидан миллатга мурожаат йўллади
Италия президенти Сержо Маттарелла COVID-19 коронавирусига қарши курашда янги европача ёндошув зарурлигини таъкидлаб, пандемиянинг Европа учун хавфи ҳали кеч бўлмасдан ўз баҳосини топишига умид билдирди"

"Биз тарихимизнинг энг қайғули саҳифасини бошдан кечирмоқдамиз. Ҳеч қачон унита олмайдиган манзарани кўрдик. Қатор туманларда, айниқса кекса ёшдагилар кўп нобуд бўлмоқда", - деди у Италия халқига қилган телемурожаатида.

"Келгусида янги, умумий ташаббусларни илгари суриш зарур бўляпти. Улар қитъамиз фожеали аҳволга тушиб қолган ҳозирги шароит талабларига жавоб бермайдиган эски тизимлар ўрнини эгаллаши керак. Умид қиламанки, ҳаммамиз Европа учун пандемия хавфининг қанчалик жиддийлигини ҳали кеч бўлмасдан тушиниб етамиз. Бирдамлигимиз нафақат Европа Иттифоқининг қадриятлари учун, балки умумий манфаатларимизда ҳам акс этиши керак", – деди Маттарелла.

Президентнинг таъкидлашича, бир неча кундирки, Италияда касаллик юқтириш ҳолатлари сони аввалги ҳафталарга қараганда пасаймоқда.

"Бироқ, бу ҳали бизни хурсанд қиладиган факт эмас, чунки гап ҳали ҳам кўплаб янги беморлар, янги қурбонлар ҳақида бормоқда", - деди давлат раҳбари.

Италия Европада коронавирус тарқалиши бўйича биринчи ўринда бормоқда. Мамлакат фуқаро мудофааси хизматининг сўнгги тарқатган расмий хабарига кўра, ҳозиргача Апеннин оролида 86 мингта вирус юқтириш ҳолати аниқланган, қарийб 11 минг бемор тузалиб кетди. Пандемия қурбони бўлганлар сони 9134 кишига етди. Хабарда айтилишича, Италия коронавирусга чалинганлар сони бўйича Хитойдан ҳам ўзиб кетди. Хитой ҳукуматининг расмий маълумотига кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 81,3 минг кишини ташкил этади.

5 149
ЎзА​