ЎзА Ўзбек

23.11.2019 Чоп этиш версияси

Истиқболли ҳамкорлик алоқалари

Истиқболли ҳамкорлик алоқалари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, қурилиш соҳасидаги норма, стандартларни, энергетика соҳасидаги норматив ҳужжатларни ривожлантириш бўйича Энергетика вазирлиги ҳамда Стандартлар институти ҳамкорлигида кенг миқёсли ишлар амалга оширилмоқда.

Стандартлар институти ташаббуси билан мазкур қарорга мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси миллий стандартизация тизими. Миллий стандартларни халқаро ва хориж миллий стандартлари талаблари билан уйғунлаштириш” мавзусида семинар ташкил этилди.

Ушбу семинарни ташкил этишдан мақсад, электр энергетика соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, соҳага халқаро ва маҳаллий экспертлар ҳамда мутахассисларни жалб этиш, илғор жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда электр энергетика объектларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишни техник бошқариш соҳасида қурилиш нормалари ва қоидаларини, стандартларини, норматив ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича амалий ишларини йўлга қўйишдан иборат.

photo5386334579612298191.jpg

photo5386334579612298192.jpg

Бу борада “Ўзэнергоинжинииринг”АК ҳамда Франциянинг “Assystem” компанияси ҳамкорлигида олиб борилаётган фаолиятнинг янада самарали натижалар беришида Стандартлар институти томонидан миллий стандартларни халқаро ва хориж миллий стандартлари талаблари билан уйғунлаштириш, мутаносиблигини таъминлаш ҳамда амалиётга жорий этишда қўллаб-қувватлашдан иборат.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги вакиллари, Франциянинг “Assystem” компанияси стандартизация бўйича экспертлари Сади Кимилли, Паскал Бетхун, Француз электротехника қўмитаси бош котиби Изабел Ҳелер хоним, “Ўзэнергоинжинииринг”АК, “Ўзэлтехсаноат”, “Ўзкабель”, “Ўзбекэнерго”АЖ мутахассислари иштирок этишди.

Семинарда Стандартлар институти директор ўринбосари Аббос Муҳитдинов мавзу доирасида маъруза ва тақдимот билан иштирок этди ҳамда хорижий мутахассисларни соҳага оид қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берди. 

2 993
Озода БЕКМУРОДОВА, ЎзА