ЎзА Ўзбек

25.08.2018 11:01 Чоп этиш версияси

Истеъмолчининг қарши аризаси асосида иш ўрганишдан тўхтатилди

Истеъмолчининг қарши аризаси асосида иш ўрганишдан тўхтатилди
Риштон тумани Боғистон қишлоғида яшовчи Саида Кенжабоева ўзи яшаб турган хонадондаги ичимлик суви тармоғига сув келмаётгани юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг "1091" қисқа рақами орқали мурожаат қилган. Мурожаат Риштон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига юборилган. 

Жамият ходимлари томонидан истеъмолчининг мурожаати бўйича ўрганиш ишлари олиб бориш жараёнида қуйидагилар маълум бўлди:

С.Кенжабоева ишонч телефони орқали мурожаат қилган кунида у истиқомат қиладиган маҳаллага тортилган тоза ичимлик суви тармоғида авария сабабли таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлган. Унинг эса бундан хабари бўлмаган ёки бу ҳақда огоҳлантирилмаган. Лекин бу орада сув таъминоти ходимлари томонидан тармоқ таъмирдан чиқарилиб, хонадонларга сув берилган. Жамият ходимлари мурожаатни ўрганиш бўйича жойига келганларида юқоридаги ҳолатга гувоҳ бўлганлар. Натижада истеъмолчи жамият ходимларига камчиликлар бартараф этилганлиги ва сув таъминотида узилишлар бўйича даъвоси йўқлигини билдирган ҳолда, қарши ариза бериб, мурожаатини кўрмасдан қолдирилишини сўраган.

Д.Йигиталиев,
Риштон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш жамияти мутахассиси

ЎзА
3 771