ЎзА Ўзбек

16.09.2020 Чоп этиш версияси

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид халқаро онлайн-семинар бошланди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид халқаро онлайн-семинар бошланди

Ҳозиргина Корея истеъмолчилар агентлиги ташаббуси билан «Истеъмолчиларнинг трансчегаравий шикоятларини кўриб чиқиш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш” мавзусидаги онлайн-семинар ўз ишини бошлади.

Видеоконференция шаклида бўлиб ўтаётган мазкур анжуманда Ўзбекистон, Корея, Япония, Сингапур, Хитой, Монголия, Филиппин ва Таиланд сингари мамлакатлар истеъмолчилар ташкилотлари, шунингдек, Европа Иттифоқига кирувчи мамлакатлар истеъмолчилар ташкилотларини бирлаштирган Европа истеъмолчилар марказлари тармоғи (ECC-N) ва Шимолий Америкадаги (АҚШ, Канада ва Мексика) бизнес юритиш амалиётини яхшилаш йўлида фаолият юритувчи 100 дан ошиқ ташкилотни уюштирувчи Халқаро бизнес амалиётини яхшилаш бюролари халқаро уюшмаси (IABBB), Буюк Британиянинг Ваколатли савдо стандартлари институти (CTSI) вакиллари иштирок этяпти.

Онлайн-семинарда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов ҳам федерацияда истеъмолчиларнинг шикоят ва мурожаатлари билан ишлаш, трансчегаравий шикоятларни кўриб чиқиш борасида йўлга қўйилаётган халқаро ҳамкорлик хусусидаги чиқиши кутиляпти.

Тадбир тафсилотларини сайтимизда кузатиб боринг.

photo_2020-09-16_12-02-32.jpg

photo_2020-09-16_12-02-33.jpg

2 782
ЎзА