ЎзА Ўзбек

07.08.2018 17:02 Чоп этиш версияси

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти​ ходимлари томонидан​ тушунтириш берилгандан кейин пул қайтарилди​

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти​ ходимлари томонидан​ тушунтириш берилгандан кейин пул қайтарилди​
Нукус шаҳри Тўрткўл гузарида яшовчи фуқаро Ш.Ақназаров шаҳарнинг Ислом Каримов кўчасида жойлашган савдо дўконидан 3 миллион 200 минг сўмга кондиционер харид қилган.

Аммо уйига олиб келиб ўрнатганида ускуна ишламаган. Шу сабаб истеъмолчи анча сарсон бўлди.

Натижада фуқаро ёрдам сўраб Нукус шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Жамият ходимлари томонидан мазкур мурожаат ўрганиб чиқилди ҳамда кондиционер ҳақиқатдан ҳам носоз эканлиги, бунга истеъмолчи айбдор эмаслиги аниқланди. Жамият масъуллари дўкон ходимларига қонуний тушунтириш берди ва истеъмолчининг пули қайтариб берилди.

ЎзА
6 129