ЎзА Ўзбек

25.07.2018 08:45 Чоп этиш версияси

Истеъмолчилар ҳуқуқлари ишончли ҳимояда

Истеъмолчилар ҳуқуқлари ишончли ҳимояда
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ва унинг қуйи тузилмалари ўз фаолиятини бугунги кун талаблари асосида такомиллаштириб бормоқда. 

Ўтган вақт мобайнида Федерация аҳоли (истеъмолчилар) билан доимий мулоқот ўрнатиш, истеъмолчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолининг истеъмол маданиятини янада юксалтириш, шунингдек, мурожаатлар билан ишлашни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш борасида қатор ишларни амалга оширди.

Федерация томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган чора-тадбирлар, Давлат дастурларининг мақсад ва вазифалари доирасида ўз ҳаракат дастурини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган энг муҳим йўналишлар ва устувор вазифаларини белгилаб олди.

Жумладан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштиришда жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий усулларини ривожлантириш орқали ушбу жараёнда фаол иштирок этмоқда. 

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурини амалга оширилишида ижтимоий шериклик тамойиллари асосида ташаббускорлик билан муносиб ва салмоқли ҳисса қўшиш йўлида қатъий иш олиб бораётир.

“Амалий натижадорлик, инсон манфаати ва яна бир бор инсон манфаати ислоҳатларнинг бош мақсади” деган ғояни фаолиятнинг асосий мезони сифатида белгилаб, бутун Федарация тизими ташкилотларида ушбу тамойилнинг тўлиқ жорий этилишини таъминламоқда.

04 (1).jpg

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва Қарорлари, Ҳукумат ҳужжатлари ва топшириқлари, шунингдек, Давлат раҳбарининг ҳудудларга ташрифлари, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш юзасидан ўтказилган мажлислар бўйича тасдиқланган баёнлар ва “Йўл хариталари” ижросини ҳамда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг изчил давом эттирилишда ижтимоий шериклик асосида муносиб қатнашяпти. 

Шу ўринда айтиш жоизки, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерация тизимида бугунги кунда 14 ҳудудий бирлашма, 197 туман (шаҳар) жамиятлари фаолият кўрсатиб, ходимлар умумий сони 1216 нафарни ташкил этади. Федерациянинг ташкилот, корхона, муассаса, ўқув юртларида 2 045та “Таянч гуруҳ”лари ташкил этилган бўлиб, федерация аъзолари сони 575 045 нафардан иборат. 

02.JPG

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги Фармони талабларидан келиб чиқиб, аҳолининг турмиш маданиятини юксалтириш йўлида жойларда амалга оширилаётган кенг қамровли бунёдкорлик ишларида Федерациянинг самарали иштирокини таъминлаш мақсадида, Федерациянинг 2018 йил 7 майда “Обод хонадон – юрт кўрки” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди.

Лойиҳа доирасида ҳар бир вилоятда биттадан ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги мавжуд фуқароларнинг хонадонлари тўлиқ капитал таъмирланиши ва ободонлаштирилиши, ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланишга, кичик тадбиркорлик билан шуғулланиш, шунингдек, фуқароларга тегишли бўлган тураржойларни давлат рўйхатидан ўтказишга кўмаклашиш, мазкур хонадонларда истиқомат қилувчи аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлаш учун қулай шарт-шароитлар яратилиши ва бошқалар лойиҳанинг устувор мақсадлари этиб белгиланган.

Мазкур лойиҳани амалга оширишда Республиканинг ҳар битта ҳудудида жойлашган 12 та хонадон танлаб олинди. Ушбу мақсадлар учун жами 338,8 миллион сўм (шундан 286,6 миллион сўми Федерация маблағлари ва 52,1 миллион сўми ҳомийлик) маблағ сарфланди. 

Шунингдек, мазкур лойиҳа доирасида Фарғона, Наманган ва Самарқанд вилоятларидаги кам таъминланган, ижтимоий таъминотга муҳтож оилалар фарзандларининг суннат тўйларини ўтказишга ҳам ёрдам кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 майдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Федерациянинг 2018 йил 30 майда “Ижтимоий кўмак” акциясини ўтказиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинди. 

Мазкур акция доирасида Федерация ва унинг қуй тузилмаларининг бўш маблағлари ҳисобидан 15,0 миллион сўмдан ортиқ маблағ ижтимоий ҳимояга муҳтож оила (хонадон)ларнинг коммунал тўловлари тўлаб берилди. 

“Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас”, “Мардлик, бурч ва садоқат” шиорлари остида ҳудудларидаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларини ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг оилалари ҳолидан хабар олиниб, улар моддий рағбатлантирилди. Мазкур тадбирлар доирасида 179 нафар уруш қатнашчиси ҳолидан хабар олинди. Ушбу мақсадларга 21 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. 

Таъкилаш жоизки, Федерация тизимида истеъмолчилар билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш мақсадида фаолияти йўлга қўйилган “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналарининг ташкил этилгани ўзининг самараларини бермоқда. 

Мазкур ҳуқуқий маслаҳатхоналарга аҳоли билан бевосита ишлаш учун зарур билим, ташкилотчилик, мурожаатларни таҳлил қилиш кўникмасига эга бўлган, тизимнинг энг тажрибали мутахассислари бириктирилган. Аҳоли (истеъмолчилар) ўзларининг соҳага оид савол ва муаммолари юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, тезкор, бепул (беғараз) ҳуқуқий маслаҳатлар олиш имкониятига эга бўлмоқда.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналарига фуқаролардан жами 2 538 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг аксарияти ижобий ечимини топгани, айниқса, аҳамиятлидир. 

03.JPG

Фуқаро (истеъмолчи)ларнинг мурожаатларини қабул қилишни самарали ташкил этиш ва уларга янада қулайликлар яратиш мақсадида Федерациянинг виртуал қабулхонаси фаолияти йўлга қўйилган. Истеъмолчилар мурожаати www.istemol.uz расмий веб-сайти орқали электрон қабул қилинмоқда. 

Ҳисобот даврида Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда туман (шаҳар) жамиятларига истеъмолчилардан жами 6 713 та (2 963 та ёзма, 3 598 та оғзаки) ҳамда Федерациянинг виртуал қабулхонаси ва ягона давлат интерактив порталига 152 та мурожаат (ариза, таклиф ва шикоят)лар келиб тушган.

04.JPG

Мазкур ариза ва шикоятларнинг 6 131 таси яъни, 91,3 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 3,5 миллиард сўмдан зиёд зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

Шундан, Федерация ва унинг туман (шаҳар) жамиятлари томонидан, истеъмолчилардан тушган 272 та ариза ва шикоят асосида истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд органларига даъво аризалари киритилиши ва ижобий ҳал этилиши натижасида 318 миллион сўмдан кўпроқ моддий ва маънавий зарарлар истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди. 

Бундан ташқари, Федерациянинг туман (шаҳар) жамиятлари томонидан истеъмолчилардан тушган жами 114 та мурожаат истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб, назорат органларига ўтказилиши натижасида 29 миллион сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди.

05.JPG

Эътиборлиси, аҳоли мурожаатлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганида 2 171 тага ошганлиги кузатилди.

06.JPG

07.JPG

Мухтасар айтганда, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қабул қилинаётган қонунларни тарғиб қилиш Федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларининг асосий фаолият турларидан бири бўлиб келмоқда. 

ЎзА
7 404