Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.11.2017 18:29 Чоп этиш версияси

Истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимояси йўлида ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, аҳолининг турли қатламлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат тузилмалари билан муносабатларини такомиллаштириш, уларнинг ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш билан боғлиқ қатор ҳуқуқий меъёрлар кўрсатиб ўтилган.

Яқинда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорлик меморандумларини имзолагани ҳам бу борадаги саъй-ҳаракатларда муҳим омил бўлаётир.

Мазкур кенгашда бўлиб ўтган навбатдаги тадбирда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ш.Жавлонов, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж.Саримсоқов ва бошқалар мамлакатимизда маҳалла институтини янада такомиллаштиришга қаратилаётган эътибор замирида аҳоли ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда аҳолига хизмат кўрсатишнинг янги босқичига ўтишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатишга қаратилаётган чора-тадбирлар мужассам эканини таъкидлади.

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиянинг намунавий низоми тасдиқланган, – дейди Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Навоий вилояти ҳудудий бирлашмаси раиси Тожиддин Эшмирзаев. – Унга кўра, комиссиянинг асосий мақсади сифатида фуқаролар йиғини ҳудудида қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун кенг жамоатчиликни жалб этиш, аҳолининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини оширишга доир ишларни фаоллаштиришга кўмаклашишдан иборатдир.

Таъкидлаш керакки, мазкур жараёнда маҳаллалар қошидаги Жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияларнинг ҳамда уларга услубий-амалий жиҳатдан кўмаклашиб келаётган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларнинг ҳам муносиб ўрни бор. Жумладан, ўтган давр мобайнида Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда туман (шаҳар) жамиятларига истеъмолчилардан 8 минг 200 та мурожаат келиб тушган бўлса, уларнинг қарийб 90 фоизи ижобий ҳал этилди.

Якунда икки томон ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
1 377






Все о погоде - Pogoda.uz