Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.08.2017 18:28 Чоп этиш версияси

Истеъмолчилар ҳуқуқий манфаатлари ҳимояда

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тизимидаги 14 та ҳудудий бирлашма, 193 та туман, шаҳар жамияти томонидан коммунал, савдо ва умумий овқатланиш, транспорт, алоқа ва коммуникация, тиббий хизмат кўрсатиш ва бошқа йўналишларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари изчил ҳимоя қилиб келинмоқда.

Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида истеъмолчилар учун яратилаётган қулайликлар ва соҳадаги ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ушбу соҳада қабул қилинаётган қонунларни кенг тарғиб қилиш мақсадида федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан аҳоли ўртасида “Юксак истеъмол маданияти сари”, “Истеъмол маданиятини ошириш – давр талаби”, “Соғлиқни сақлаш соҳасида истеъмолчи ҳуқуқлари”, “Ёшларнинг ҳуқуқий онгини, истеъмол маданиятини шакллантириш ва мустаҳкамлашда давлат ҳамда нодавлат ташкилотларнинг ўрни”, “Барчамиз истеъмолчимиз” каби мавзуларда ўқув-семинарлар ва давра суҳбатлари ташкил этилаётир.

Жорий йилдан бошлаб федерация муассислигида нашр этилаётган "Истеъмол маданияти" ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий, оммабоп газетасида соҳага оид янгиликлар, хабарлар ва газетхонлар саволларига мутахассисларнинг жавоблари бериб борилмоқда.

"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари" йили Давлат дастури доирасида 1091 қисқа рақамли “Ишонч телефони” орқали фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилишнинг самарали механизми жорий этилди. Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг виртуал қабулхонаси фаолияти йўлга қўйилди. Истеъмолчилар томонидан ариза, таклиф ва шикоятлар федерациянинг интернет тармоғидаги www.istemol.uz расмий веб-сайти орқали электрон тарзда қабул қилинмоқда. 

Анжуманда журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

Гўзал Сатторова, ЎзА
2 295






Все о погоде - Pogoda.uz