ЎзА Ўзбек

23.11.2019 Чоп этиш версияси

​Истеъмолчига 52 миллиондан ортиқ сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди

​Истеъмолчига 52 миллиондан ортиқ сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди

Бугунги кунни электр энергиясиз тасаввур қилиш жуда қийин. Шу сабабли, айни кун учун муҳим бўлган талаб бу - электр энергия самарадорлигига эришишдир.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимидаги "Ўзэнергоинспекция" мавжуд манбани самарали фойдаланиш ва бунда ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш борасида сезиларли натижаларга эришмоқда.

Яқинда "Ўзэнергоинспекция”нинг Наманган ҳудудий бўлими ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари билан Косонсой туманида ўтказилган ўрганишлар бунга яққол мисолдир.

Таҳлилларга кўра, “Агрокимёхимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятининг Косонсой тумани филиалида электр ҳисоблагични уланиш схемаси ўзгартирилганлиги аниқланди.

Мавжуд қоидабузарлик бўйича далолатнома расмийлаштирилди ва ушбу далолатномага асосан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани учун 52 277 400 сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб қилинди.

"Ўзэнергоинспекция" матбуот хизмати​

2 389
ЎзА