Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.10.2017 17:53 Чоп этиш версияси

Истеъмолчи ўз ҳуқуқ ва мажбуриятини билса...

Жиззахда истеъмолчилар ҳуқуқ ва мажбуриятларига бағишланган “Юксак истеъмол маданияти сари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда мутахассислар, тадбиркорлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси фаоллари, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Президентимизнинг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар миллий иқтисодиётимизни, халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Иштирокчилар ушбу фармон ижросини таъминлашда амалга оширилаётган ишлар, мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашди. Фармон асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилгандан буён ўтган қисқа вақтда тўлов интизомини мустаҳкамлашда яхши натижаларга эришилаётгани қайд этилди. Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан ўтган даврда 105 мингга яқин суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси бўйича 365 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундирилди.

Тадбирда коммунал тўловларда юзага келаётган қарздорликларга аксарият ҳолларда истеъмолчиларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини яхши билмаслиги, ҳуқуқий маданияти етишмаслиги сабаб бўлаётгани таъкидланди. Ўз ҳуқуқини билган истеъмолчи тўлов шартномаси талабларига ҳам риоя қилади.

– Истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида маҳалла фаоллари, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси, газ, электр таъминоти идоралари билан ҳамкорликда ташкил этилаётган бундай тадбирлар юзага келадиган муаммоларнинг олдини олишда ҳам муҳим аҳамият касб этаётир, – дейди Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими катта инспектори Д.Эргашев. – Шунинг учун бошқарма ва унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан тегишли ташкилотлар вакиллари, кенг жамоатчилик иштирокида маҳаллаларда, корхона-ташкилотларда истеъмолчилар ҳуқуқ ва мажбуриятлари тарғиботига бағишланган семинар, давра суҳбатлари ташкил этилаётир.

Тадбирда бюро фаолиятига оид видеоролик намойиш этилди, мутахассислар иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарди.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
1 825






Все о погоде - Pogoda.uz