Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

07.09.2018 16:05 Чоп этиш версияси

Истеъмолчи талаби қаноатлантирилди

Истеъмолчи талаби қаноатлантирилди

Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига тумандаги "Мелиоратор" кўчасида яшовчи Исмоил​ Асановдан мурожаат келиб тушди. Унга кўра, истеъмолчи туман деҳқон бозоридаги «Манғит саўда» шохобчасидан жорий йилнинг февраль ойида 2 миллион 350 минг сўмга «Бирюса-6» номли музлатгични сотиб олган.

Харид амалга оширилгач, 2 ой ўтар-ўтмас унда носозлик аниқланган. Бу ҳақида И.Асанов сотувчига хабар берганда, кафолат муддати тугамаган бўлишига қарамасдан ўз ҳисобидан таъмирлатиш лозимлигини айтган.

Мазкур мурожаат туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти​ томонидан ўрганиб чиқилиб, истеъмолчининг музлатгичи янгисига алмаштириб берилди.

ЎзА