ЎзА Ўзбек

24.07.2018 10:49 Чоп этиш версияси

“Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналари ташкил этилган

“Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналари ташкил этилган
Мазкур ҳуқуқий маслаҳатхоналарга аҳоли билан бевосита ишлаш учун зарур билим, ташкилотчилик, мурожаатларни таҳлил қилиш кўникмасига эга бўлган, тизимнинг энг тажрибали мутахассислари бириктирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ижро этувчи органларининг 2017 йил 20 январдаги кенгайтирилган йиғилиши баёни ижросини таъминлаш мақсадида Федерация тизимида истеъмолчилар билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, мурожаатлар билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизимини жорий этиш, мувофиқлаштириш, фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш, кўриб чиқиш ва улар бўйича қарорлар қабул қилиниши устидан тизимли мониторинг ҳамда назоратни амалга ошириш мақсадида ҳуқуқий ҳимоя бўлими, секторлар ва жамиятлар негизида “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналари ташкил этилган.

Мазкур ҳуқуқий маслаҳатхоналарга аҳоли билан бевосита ишлаш учун зарур билим, ташкилотчилик, мурожаатларни таҳлил қилиш кўникмасига эга бўлган, тизимнинг энг тажрибали мутахассислари бириктирилган бўлиб, аҳоли (истеъмолчилар) ўзларининг соҳага оид савол ва муаммолари юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, тезкор, бепул (беғараз) ҳуқуқий маслаҳатлар олиш имкониятига эга бўлмоқда.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналарига фуқаролардан жами 2 538 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 1 774 та мурожаат бўйича фуқароларга қонун талаблари юзасидан тушунтиришлар, 240 та мурожаат юзасидан давлат ва назорат қилувчи органларга, 65 та мурожаат юзасидан эса суд органларига мурожаат қилиш таклифи берилди.

05.JPG

Мурожаатлар соҳалар кесимида:

коммунал хўжалик – 317 та;

савдо – 501 та;

соғлиқни сақлаш – 98 та;

газ таъминоти – 341 та;

сув таъминоти – 138 та;

алоқа – 56 та;

транспорт – 108 та;

электр таъминоти – 282 та;

бошқа соҳаларга – 697 та.


ЎзА
5 391