Андижон вилоятида аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарини ичимлик суви билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Сўнгги уч йил давомида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида барча манбалар ҳисобидан 372 миллиард сўм маблағ сарфланиб, 2 минг 100 километрдан зиёд ичимлик сув тармоғи тортилди. Шунингдек, 470 та сув қудуғи, 18 та сув иншоотида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Натижада, вилоятнинг 383 минг нафар аҳолиси илк бор ичимлик суви билан таъминланди, 500 мингдан ортиқ аҳолининг сув таъминоти яхшиланди. Умуман, вилоятда сув таъминоти даражаси 69,1 фоиздан 81,4 фоизга етказилди.

Айни пайтда вилоят аҳолисининг 2,5 миллион нафари ёки 81,4 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Бир кунда истеъмолчиларга ўртача 250 минг метр куб, бир ойда эса 6,7 миллионметр куб миқдорида ичимлик суви етказиб берилади.

3.jpg

Аҳоли ва бошқа истеъмолчиларни ичимлик суви билан таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилиб, сув таъминотида узилишлар бўлишига йўл қўйилмаётган бўлса-да, истеъмолчилар томонидан тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаётганлиги мазкур йўналишдаги ишларни режа асосида олиб бориш имконини бермаяпти.

–Бир ойда истеъмолчилар томонидан ўртача 4 миллиард сўм миқдорида тўлов қилинмоқда, – дейди “Андижон вилояти сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти молия-иқтисодиёт бўлими бошлиғи Бобуржон Сатимбоев. – Бироқ, жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига истеъмолчиларнинг жами қарздорлиги 23,7 миллиард сўмни ташкил этади. Бу албатта, фаолиятимизни самарали олиб боришда муаммоларни юзага келтирмоқда. Айниқса, сўнгги ойларда Хонобод шаҳри ва Асака туманида тўлов миқдори вилоятнинг ўртача тушум даражасидан паст бўлди.

Пандемия даври қийинчиликларини ҳисобга олиб, соҳа мутахассис ва ходимлари томонидан аҳоли ўртасида тўловларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Истеъмолчилар тўловларни ўз вақтида амалга ошириб борса, сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзага келмайди, қолаверса, бу борадаги ишлар сифати янада яхшиланади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчи қарзини ўз вақти тўласа сув таъминотида муаммо бўлмайди