Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2018 14:30 Чоп этиш версияси

Истеъдодли ёшлар рағбатлантирилди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон давлат консерваториясида “Истеъдод” II халқаро танлови бўлиб ўтди. Унда юртимиз ёшлари билан бирга Россия, Туркия, Корея, Хитой, Эрон, Германия, Озарбайжон, Миср, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон каби давлатлардан иштирокчилар қатнашди.

Мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом, баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.

«Истеъдод» II танлови ҳам ўсиб келаётган ёш истеъдод эгаларини қўллаб-қувватлаш ва тенгдошлари билан тажриба алмашишига кўмак беришдан иборатдир.

Иштирокчиларни муносиб баҳолаб бориш учун нуфузли созанда ва хонандалари жалб қилинди.

Икки гуруҳ бўйича иштирокчилардан 20 нафари I даражали, 29 нафари II даражали, 48 нафари III даражали диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

Хориждан ташриф буюрган иштирокчиларнинг 4-нафари I даражали, 7-нафари II даражали, 11-нафари III даражали диплом ва пул мукофотига сазовор бўлди.

Халқаро танлов доирасида хорижлик меҳмонлар учун Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА
4 330