Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.08.2018 16:46 Чоп этиш версияси

Истеъдодлар маскани

Истеъдодлар маскани
Термиз шаҳридаги Сурхондарё вилоят “Баркамол авлод” болалар ижодиёти марказида техник ва бадиий ижодиёт, ўлкашунослик, экология ҳамда спорт йўналишларида 72 та тўгарак фаолияти йўлга қўйилган. 

Машғулотларда 1 минг 800 дан ортиқ ўқувчи касб-ҳунар ва спорт сирларини ўрганмоқда.

Замонавий ўқув жиҳозлари ва спорт инвентарлари билан таъминланган марказ ўқувчилари “Миллий рақс”, “Зарб”, “Экология болалар нигоҳида”, “Самога парвоз”, “Баҳор ифори” каби кўрик-танловларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.

7 (1).jpg

– Тарбияланувчилар орасида истеъдодли ёшлар кўп, – дейди марказ раҳбари Хуршида Менгатова. – Жумладан, каратэ тўгараги аъзоси Садриддин Сайматов ўтган ўқув йили давомида 7 та нуфузли мусобақада иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллади. “Миллий қадриятлар” фестивалида Азиза Ҳасанова ғалаба қозонди. Жорий йилнинг декабрь ойида Малайзиянинг Пинанг ҳамда Сингапурнинг Жохор шаҳарларида шахмат бўйича бўлиб ўтадиган Осиё очиқ чемпионатида 4 нафар ўқувчимиз иштирок этиши бизни ғоят қувонтирди.

Ўқувчиларимиз машғулотлар давомида ўрганганларини мусобақа давомида қўллаб, албатта ғалаба билан қайтишига ишонаман.

9.jpg

Жонибек Қўзимуродов (сурат) ЎзА
6 818