Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

12.09.2018 17:33 Чоп этиш версияси

Истанбулда 5 тонналик ўзбек палови тайёрланади

Истанбулда 5 тонналик ўзбек палови тайёрланади
Туркияда “Ўзбек миллий қадриятлари куни” ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва “Chustiy`s Group” ўзбек пазандачилик уйи ҳамкорлигида шу йилнинг 16 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳри Ускудор майдонида “Ўзбек миллий қадриятлари куни” тадбири доирасида 5 тонналик ўзбек палови тайёрланиши режалаштирилган.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий веб-сайти (uza.uz)да кенг ёритилиши режалаштирилган. Тадбир билан боғлиқ тафсилотларни сайтимизда кузатиб боринг!

ЎзА