ЎзА Ўзбек

02.06.2020 Чоп этиш версияси

Исроил бош вазирига ким суиқасд қилмоқчи?

Исроил бош вазирига ким суиқасд қилмоқчи?

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху у ва унинг оиласи ҳаётига кимдир таҳдид қилаётгани боис полицияга арз қилди.

«Бир неча кун аввал мен полицияга шикоят ёздим, чунки бир номаълум шахс мен ва оилам жонига қасд қилмоқчи. Бугун, полицияга яна бир шикоят ёзишимга тўғри келди, бир киши мени ва менинг оиламни қандай ўлдиришини батафсил ёзиб юборди», - деб ёзди Нетаняху Twitterда.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида ҳам Нетаняхунинг полицияга арз қилгани ҳақида хабар тарқалган эди. Ўшанда ҳам у кимдир унинг жонига қасд қилаётганини айтиб, зудлик билан тергов ишларини бошлашни сўраганди.

3 480
ЎзА