ЎзА Ўзбек

14.05.2019 09:14 Чоп этиш версияси

Исмалоқ кўкнорини беркитолмади

Исмалоқ кўкнорини беркитолмади

59 ёшли аёл томарқасидаги исмалоқ ўсимлиги орасига кўкнори гиёҳвандлик моддасини экиб,парваришлаб келаётганида қўлга тушиб қолди.

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги Шоқишлоқ маҳалласида яшовчи Қодир Нодиров (исм-шарифлар ўзгартирилди) томарқасидаги лимон кўчатлари орасида наша гиёҳвандлик моддасиниэкиб, парваришлаб келаётганианиқланди. Ички ишлар идоралари ходимлари икки туп наша ўсимлигини холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олди.

Вилоят ички ишлар идоралари ходимлари томониданўтказилаётган "Қора дори – 2019" тадбири чоғида заҳри қотил етиштиришни касб қилмоқчи бўлаётган ана шундай шахслар сири фош этилиб, қонун доирасида чора кўрилмоқда. Жумладан, Шўрчи туманидаги Хайрабод маҳалласида яшайдиган Солия Нурова ҳам 59ёшида томарқасидаги исмалоқ ўсимлиги орасига кўкнори гиёҳвандлик моддасини экиб,парваришлаб келаётганида қўлга тушиб қолди. Холислар гувоҳлигида 17 туп кўкнори ўсимлиги расмийлаштириб олинди.

–Яна бир ҳолатда вилоят ички ишлар бошқармаси ва Узун туманиички ишлар бўлими ҳамкорлигидаўтказилган тадбирда Янги турмуш маҳалласида яшовчи Тўхта Бойбўсиновнинг яшаш уйи орқа томонидаги дарахтлар орасида 14туп наша ўсимлиги етиштирилаётгани аниқланди,–дейди вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Ф.Тошбоев. – Шунингдек,Шўрчи туманидаги Олатемир маҳалласида яшовчи 70ёшдаги Салима Қўлдошеваэса томарқасидаги гуллар орасида кўкнори парваришлашни йўлга қўйиб, ички ишлар идоралари ходимлари қўлига тушиб қолди. С.Қўлдошеванинг томарқасидан 9туп кўкнори ўсимлигиҳужжатлаштириб олинди.Айни пайтда ушбу ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Вилоятда "Қорадори – 2019"тадбири давом этмоқда.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА​
3 346