Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.06.2018 17:35 Чоп этиш версияси

“Ислом маданияти равнақ топган юрт” мавзусида кўргазма ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг 6-12 июнь кунлари “Ислом маданияти равнақ топган юрт” мавзусида кўргазма ўтказилади.

«Ислом маданияти равнақ топган юрт» кўргазмасида таниқли халқ амалий санъати усталари, санъаткорлар, маданият ходимлари, рассомлар, ёшлар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, санъат ихлосмандлари ҳамда юртимиз меҳмонлари иштирок этиши кўзда тутилган.

Тадбир доирасида асрлар давомида шаклланиб, ривож топган миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, ислом дини билан уйғунликда шаклланган анъаналар намойиш этилади. Шунингдек, кўргазмада ташриф буюрувчиларга миллий ҳунармандчилигимиз тарихи, ислом динининг халқимиз маданияти ва санъатига таъсири, самаралари, буюк аждодларимизнинг бой моддий ва маънавий мероси, уларнинг асарларида акс этган эзгулик ғоялари ҳақида атрофлича маълумот берилади.

Хусусан, юртимизда асрлар мобайнида сайқал топган амалий санъатнинг гўзал ва такрорланмас турлари – хаттотлик, ёғоч ўймакорлиги, наққошлик, каштачилик, миниатюра каби санъат асарлари намойиш этилади.

Назокат Усмонова, ЎзА
3 937