ЎзА Ўзбек

20.08.2018 22:19 Чоп этиш версияси

Ислоҳотлар жо бўлган ёрқин тасвирлар

Ислоҳотлар жо бўлган ёрқин тасвирлар Тошкент Фотосуратлар уйида Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий танловининг тасвирий санъат, фото, дизайн асарлари кўргазмаси очилди.

“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилган кўргазмага давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фото ва дизайн усталари, рассомлар, санъат ихлосмандлари таклиф этилди.

Танлов Президентимизнинг жорий йил 28 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди.

18.JPG

“Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловида тасвирий санъат, фото, дизайн бўйича вилоятлардан жами 150 дан ортиқ муаллиф 2 мингдан ортиқ асарлари билан қатнашди. Кўрик-танловнинг сўнгги саралаш босқичида 75 нафар муаллиф иштирок этиб, уларнинг 950 та асари кўриб чиқилди. 

22.JPG

Тавсия этилган ижодий ишларда тинчлик-осойишталик, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ташқи сиёсат соҳасида узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни жадал ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг мазмун-моҳияти ёритилган. Йўналишлар бўйича асарлар танлов ҳайъати аъзолари томонидан холисона кўриб чиқилмоқда.

Кўргазмада иштирокчиларнинг юздан ортиқ ижодий ишлари намойиш этилмоқда.

Барно Мелиқулова, Темур Мамадаминов (сурат) ЎзА
4 639