ЎзА Ўзбек

14.09.2018 17:48 Чоп этиш версияси

Ишсизлик – жиноятчилик омили

Ишсизлик – жиноятчилик омили Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганига 2 йил бўлди. Шу муносабат билан Ёшлар пресс-клубида “Ёшларга оид давлат сиёсати: амалга оширилган ишлар, муаммо ва ечимлар” мавзусида тадбир бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрлар тайёрлаш институти директори А.Жалилов мавзу юзасидан фикр билдирди:

– Тарбия борасида пухта ўйлаб иш тутиш керак. Ёшлар сиёсатига доир қонун қабул қилинганидан кейин тарбияга эътибор янада кучайтирилди. Жиноятчилик келиб чиқишига асос бўладиган омиллардан бири ишсизлик муаммосини ҳал қилишга аҳамият қаратиб келинмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 61 фоиздан кўпроғини ёшлар ташкил қилади.

Ёшлар пресс-клуби тадбири давом этмоқда.

Даврон Суннатов, ЎзА
3 221