Ўрганишларга кўра, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, “Ўзпахтасаноат” АЖнинг ҳудудлардаги 70 тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхонасида 5055 та, миллий вакансиялар базасида эса тикувчи-бичувчи касб лавозимига 14 мингга яқин бўш иш ўрни мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда 20 мингга яқин ана шу ўринларига ишсиз хотин-қизларни жойлаштиришга киришди.

Жумладан, Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги “Шарқ юлдузи“ ҳамда “Баҳор“ МФЙда яшовчи 112 ишсиз аёл ўз ҳудудида жойлашган 200 дан ортиқ иш ўрнига эга бўлган “Қарши Барокат” МЧЖ тикув-трикотаж фабрикасида бўлди.

Ташриф чоғида корхонада яратилган шароитлар билан яқиндан танишилди ва иш берувчилар билан суҳбатлашилди. Натижада 30 хотин-қиз фабрикада фаолият кўрсатиш истагини билдирди. Шу ернинг ўзида улардан ишга жойлашиш учун ариза қабул қилинди.

Мана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Тошкент вилоятида ўтказилди. Ҳудуднинг Қибрай, Юқори Чирчиқ, Чиноз туманлари ҳамда Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи 160 дан ортиқ хотин-қиз ўз ҳудудидаги тикув-трикотаж корхоналарида бўлди.

Маълумотларга кўра, ушбу корхоналарда 150 бўш иш ўрни мавжуд. Тадбир натижасида 40 га яқин хотин-қиз текстиль йўналишида фаолият кўрсатиш истагини билдириб, ишга жойлашиш учун ариза ёзди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Матбуот хизмати маълумот беришича, ишсиз хотин-қизларни тикув-трикотаж корхоналари билан таништириш асосида уларни ишга жойлаштириш тадбири жорий йилнинг 1 декабригача давом этади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишсиз аёллар 1 декабргача ишга жойлаштирилади