ЎзА Ўзбек

10.09.2018 12:58 Чоп этиш версияси

Ишонч телефони – ижтимоий ҳимоя белгиси

Ишонч телефони – ижтимоий ҳимоя белгиси

Маълумотларга кўра, бутун дунёда ҳар учинчи аёл ҳаёти давомида у ёки бу турдаги зўравонликка дуч келар экан. Аёлларга нисбатан бундай муносабат ҳар қандай жамият учун инсон ҳуқуқини поймол қилиш билан боғлиқ бўлган жуда жиддий муаммо саналади.

Мамлакатимиз хотин-қизлари одатда бундай ҳолатга дуч келган тақдирда, қўрққанидан ёки истиҳола қилибми, ҳатто яқинларига ҳам бу ҳақда айтишмайди. Ана шуларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси “1146” ягона телефон рақамларини ишга туширди. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

“Ишонч телефони” зўравонлик қурбонига айланган аёллар ва қизларимизга оғир вазиятдан чиқишларига ёрдам бериб, руҳий, ҳуқуқий ҳамда тиббий кўмак бериш мақсадида ташкил этилди. Бунда аёлнинг хоҳишига кўра, унинг шахси ва мурожаати сир сақланади.

Зарур ҳолларда, жабрдийда аёллар республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил этилаётган Ижтимоий мослашув марказларига (шелтерларга) жойлаштирилади. Бошланғич босқичда “Ишонч телефони“ тест режимида ишлайди.

ЎзА
3 574