Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.03.2017 15:57 Чоп этиш версияси

Қишлоқларда байрам тадбирлари

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар Жиззах вилоятининг ҳам барча шаҳару қишлоқларида, маҳалла ва муассасаларида ўтказилмоқда.

Дўстлик туманидаги Боғзор қишлоғида турли миллат вакилларидан иборат 4 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Хотин-қизлар байрами, Наврўз шодиёналарига тайёргарлик асносида кўча ва хонадонлар, жамоат жойларида олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари туфайли қишлоқ янада чирой очмоқда.

8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ташкил этилган тадбирда ўзининг меҳнатдаги, ижод ва спортдаги муваффақиятлари, жамоат ишларидаги фаоллиги, шунингдек, фарзанд тарбияси билан кўпчиликка ибрат бўлаётган аёлларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди. Туман ҳокими А.Бобобеков, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Қудратова ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган эзгу ғоя ҳаётга изчил татбиқ этилиб, қишлоқ аёлларининг турмуш шароитини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

– Қишлоғимиз йилдан-йилга обод, турмушимиз фаровон бўлиб бораётир, – дейди ҳамшира Г.Азизова. – Шундай осойишта, одамлари аҳил-иноқ юртга байрамлар ярашади. Буни ўз ҳаётимиз мисолида кўриб турибмиз.

Байрам тадбирида фермерлик ва тадбиркорликда, ижод ва спортда муваффақиятларга эришаётган хотин-қизларга, намунали уй бекалари ва мўътабар онахонларга туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлимининг эсдалик совғалари топширилди.

Тумандаги “Дўстлик чамани” ашула ва рақс халқ ансамблининг байрам концерти иштирокчиларга янада кўтаринки кайфият бағишлади.

Ташқул Бекназаров, ЎзА
2 053






Все о погоде - Pogoda.uz