Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

26.04.2018 12:51 Чоп этиш версияси

Қишлоқлар обод – кўнгиллар шод

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан партиянинг “Обод қишлоқ” лойиҳаси доирасида Шўрчи туманидаги Тўла маҳалласида “Озода ва саришталикда файзу барака бор” шиори остида тадбир ўтказилди.

Шўрчи тумани ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда партиянинг вилоят, туман кенгаши ходимлари, O’zLiDePдан халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашларига сайланган депутатлар, тадбиркор ва фермерлар, фаол хотин-қизлар, ёшлар иштирок этди.

– Мазкур лойиҳа кенг қамровли бўлиб, у нафақат қишлоқлар қиёфасини ўзгартиришга ёрдам бериш, балки аҳоли мурожаатларини тинглаб, уларни ҳал этишга кўмаклашиши билан ҳам аҳамиятлидир, – дейди партия вилоят кенгаши раиси вазифасини бажарувчи А.Рўзиев. – Шунга мувофиқ, тадбир доирасида ҳудудни обод масканга айлантириш, аҳоли муаммоларига ечим топиш, томорқадан унумли фойдаланишга кўмаклашилиб, одамлар, айниқса, кам таъминланган оилалар турмуш фаровонлигини юксалтириш, хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш, аниқланган касалликларни даволаш чораларини кўришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизлар қўллаб-қувватланаётир. Эҳтиёжманд оилаларга моддий ва маънавий кўмак берилмоқда.

Шу куни тумандаги 91-қишлоқ оилавий поликлиникасида хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил этилди. Аниқланган касалликларни даволаш чоралари кўрилди. Тўла маҳалласида йирик ҳажмдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Сайёр қабул ташкил этилиб, фуқароларни ўйлантираётган масала ва муаммолар тингланди, биргаликда уларни ечиш йўллари изланди.

“O’zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорликни бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси асосида ўтказилган семинар ҳам маҳалла аҳлида катта қизиқиш уйғотди. Унда томорқадан самарали фойдаланиш, чорвачилик, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, иссиқхона барпо этиш бўйича мутахассисларнинг таклиф ва тавсиялари тингланди. Маҳаллада ўз томорқасидан унумли фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган хонадонларга турли зироатлар экиш юмушларида кўмаклашилди.

Тадбир доирасида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, кўчаларга турли гул кўчатлари ўтқазилди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА
2 639