ЎзА Ўзбек

09.11.2018 09:38 Чоп этиш версияси

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди

Хоразм вилоятида “Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш, логистика ва экспортни ташкил қилиш” мавзуида форум ташкил этилди.

Унда соҳага тегишли ташкилот вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, вилоят хокимлиги, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Президентимизнинг 2017 йил 2 мартда қабул қилинган “Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз борди.

– Тадбир давомида мутахассислар билан корхонам фаолияти, ишлаб чиқаришда қадоқлаш, қуритишда қўлланилаётган чет эл технологиялари афзалликлари ҳақида фикр алмашдим. Шу билан бирга, Хоразм шароитида полиз маҳсулотларини қайта ишлашнинг замонавий усуллари бўйича қўшимча маълумотларга эга бўлдим​, – дейди “Хоразм қовуни” корхонаси раҳбари С. Хаджаев.

Форум сўнгида вилоятда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда илғор тажриба ва инновацияларни, замонавий агротехник тадбирларни қўллаш, мева-сабзавотни қайта ишлаш ва экспортини ташкил қилиш, халқаро молия институтларининг маблағларини самарали ўзлаштириш масалалари қайд этилган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Икром Аввалбоев, ЎзА
778