Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.12.2017 10:00 Чоп этиш версияси

Қишлоқ хўжалиги ходимлари Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбарлар қўйди

Қишлоқ хўжалиги ходимлари Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбарлар қўйди Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланди. Юртимиз бўйлаб бу йил илк бор нишонлаётган ушбу сана "Ҳосил байрами" тадбирлари билан уйғун ўтмоқда.

Мустақиллигимиз ва тараққиётимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси – Конституциямиз қабул қилинганига 25 йил тўлди. Қўшалоқ байрамлар куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлардан пойтахтимизга ташриф буюрган аграр соҳанинг энг илғор вакиллари Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбарлар қўйди.

8.JPG

– Инсон учун тинчлик ва тотувликдан кўра қадрлироқ неъмат йўқ, – дейди Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги “Боғот” фермер хўжалиги раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Шарифбой Ражабов. – Бугун биз эришаётган ютуқлар замирида ана шу буюк неъматлар шарофатидан. Айниқса, Президентимизнинг қишлоқ хўжалигига, тадбиркорликни, фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга доир саъй-ҳаракатлари, соҳага бўлган юксак эътибор ўз самарасини бермоқда. Бугун барчамизда ислоҳотларимизга дахлдорлик ҳисси, меҳнатимиз самарасига бўлган ишонч ортмоқда. Бу жиҳатлар деҳқону фермерларимизнинг чин меҳнати туфайли мўл ҳосил етиштирилаётганида ҳам яққол намоён. Бугунги байрамлар бизни янада руҳлантириб, янгича руҳда меҳнат қилишга ундайди.

Сайёра Шоева, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
9 372