ЎзА Ўзбек

17.03.2018 15:37 Чоп этиш версияси

Қишлоқда мураккаб жарроҳлик амалиёти

Гулистон тумани марказий шифохонасида биринчи марта эхинококкэктомия – инсоннинг жигар аъзосидан паразитар қуртларни олиш, буйрак ва ўпка аъзоларидан киста олиш амалиёти бажарилди.

Мураккаб жарроҳлик амалиётини туман шифохонасининг 1-тоифали шифокори Алишер Эркабоев ҳамда 2-тоифали ака-ука шифокорлар Акмал ва Фарҳод Абдураимовлар амалга оширди.

Қишлоқ шифохонасида мураккаб жарроҳлик амалиёти туфайли саломатлиги тикланган беморлар шифокорлардан миннатдор.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
8 366