ЎзА Ўзбек

08.08.2018 15:15 Чоп этиш версияси

Ишлаб чиқариш жараёни кенгаймоқда

Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги “Зарафшон Голд Караван” масъулияти чекланган жамияти нон ва нон маҳсулотлари, турли ширинликлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 

Айни пайтда бу ерда кунига 1 тонна ун қайта ишланиб, 76 турдаги маҳсулот тайёрланмоқда. 21 кишининг бандлиги таъминланган. Уларнинг асосий қисми ёшлардир. 

746b3526-5ad3-4e97-abfa-9afa82107922.jpg

– Корхонамиз турли йилларда “Ташаббус” кўрик-танловларида кўплаб ютуқларга эришган, – дейди МЧЖ раҳбари Ботир Мансуров. – Келгуси йили ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тури ва ҳажмини оширишни режалаштирганмиз.

be684185-7eb7-4112-9dff-9f5e8fdc3dd8.jpg

a69cdd3c-9e4d-4460-b88b-3c78ccf2adad.jpg

Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
10 460