ЎзА Ўзбек

29.07.2020 Чоп этиш версияси

Ишлаб чиқариш имконияти янада ошади

Ишлаб чиқариш имконияти янада ошади

Хўжаобод туманида йилига 16 минг дона темир-бетон устунлар ишлаб чиқариш қувватига эга корхона барпо этилмоқда.

Андижонда карантин шароитида корхоналарни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиёт тармоқлари фаолиятини барқарорлаштириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

photo5265215861914972128.jpg

Хусусан, «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти томонидан паст кучланишли электр тармоқларини қуриш ва модернизация қилиш давлат дастури асосида амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш, ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш, ишлаб чиқариш харажатлари ва фойдаланилаётган маҳсулотлар таннархини камайтириш мақсадида темир-бетон устунлар ишлаб чиқариш корхонаси қурилмоқда.

Айни кунда Хўжаобод тумани электр тармоқлари корхонаси ҳудудидан 50 сотих ер ажратилиб, қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

photo5265215861914972126.jpg

Умумий лойиҳа қиймати 3 миллиард сўм бўлган гемир-бетон таянчлар ишлаб чиқариш цехи қурилиши ва зарур жиҳозларни олиб келиш, ўрнатиш ва ишга тушириш бўйича “CAMELWAY CHINA” масъулияти чекланган жамияти билан шартнома тузилган. Айни кунда қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда, шу билан бирга, хитойлик мутахассислар томонидан зарур жиҳоз ва дастгоҳлар олиб келиб ўрнатилмоқда.

–Ҳозирга қадар корхонамиз томонидан темир-бетон устунлар қўшни вилоятлардан олиб келинади, – дейди «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти бош директори Аҳаджон Жўраев. 

photo5265215861914972127.jpg

– Таъкидлаш керакки, корхона ишга тушгач вилоят электр тармоқлари тизимида темир-бетон устунларга бўлган эҳтиёж асосан шу ерда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ҳисобидан тўла қопланади. Бу корхонамизга маълум миқдордаги маблағни иқтисод қилиш ҳамда ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш имконини беради.

Бундан ташқари, янги корхона ишга тушиши ҳисобига 20 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

4 004
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА