ЎзА Ўзбек

23.05.2020 Чоп этиш версияси

Ишчи гуруҳ: "Водийнефтгаз қазиб чиқариш" бошқармаси ташкил этилади

Ишчи гуруҳ: "Водийнефтгаз қазиб чиқариш" бошқармаси ташкил этилади

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари "Андижоннефть" АЖ томонидан Фарғона водийсида газ қазиб чиқариш ҳолатини ўрганди.

Ўрганиш жараёнида Булоқбоши туманидаги Чақар конида "Қўқоннефтгазпармалаш ишлари" МЧЖ томонидан янги қазилаётган "Чақар- 3" қидирув қудуғи кўздан кечирилиб, бу ерда меҳнат фаолиятини олиб борувчи ишчи-ходимлар билан суҳбат ўтказилди ҳамда улар учун яратилган шароитлар танишилди.

Корхонанинг бўш турган иккита бурғулаш ускунасини “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан газ ҳажмларини ошириш мақсадида бурғулаш ишларига жалб қилиниши тўғрисида топшириқлар берилди.

Ишчи гуруҳ “Учтепа” газ конидаги 3 ва 5 – сонли қудуқлардаги жараён билан танишиб, аҳоли эҳтиёжларини қондириш мақсадида газ қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш кераклиги ва бу борада ҳам муҳим вазифалар белгилаб берилди.

photo_2020-05-23_20-10-14.jpg

Фарғона водийсида геологик қидирув ишларини олиб бориш, мавжуд ва янги истиқболли конларни очиш кераклиги ва Фарғона вилоятида "Аввал" ва "Хонқиз" конларини батафсил ўрганиб чиқиш ва у ерда ҳам газ қазиб чиқариш бўйича таклифлар тайёрлаш тўғрисида айтиб ўтилди.

"Андижоннефть" жамиятини "Ўзбекнефтгаз" АЖга қўшиб олиш жараёнини тезлаштириш кераклиги ва янги "Водийнефтгаз қазиб чиқариш" бошқармасини ташкил этиш тўғрисида топшириқлар берилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг водий вилоятлардаги соҳа ташкилотлари фаолиятини ўрганиш ишлари давом этади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

1 798
ЎзА