ЎзА Ўзбек

15.08.2018 11:05 Чоп этиш версияси

Дастурнинг самарали ишлашини ишчи гуруҳлари таъминлайди

Дастурнинг самарали ишлашини ишчи гуруҳлари таъминлайди

Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши Ўзбекистонда ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурининг ҳаётга самарали татбиқ этилишида масъул.

Аввал хабар берганимиздек, Президентнинг 2018 йил 14 августдаги “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори балин Ўзбекистонда ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ушбу Қарорда Дастурни самарали амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар ҳам белгилаб берилди. Унга кўра, Бош вазир раҳбарлигидаги Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши вазирлик ва идораларнинг мутахассислари, фуқаролик жамияти институтлари вакилларини жалб этган ҳолда Дастурнинг амалга оширилиши бўйича ишчи гуруҳларни ташкил этади, уларнинг самарали ишлашини таъминлайди. Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таҳлил қилиб боради. 
Шунингдек, таълим-тарбия соҳасида қонун бузилиши ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш, жойларда ёшларни қўллаб-қувватлашга ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан назоратни ўрганиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланади.

ЎзА
4 518