Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

06.09.2018 20:15 Чоп этиш версияси

Иш қуролинг соз бўлса... (видео)

Иш қуролинг соз бўлса... (видео)
“Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлур” деган мақол бор. Бу бежизга эмас. Сўнгги пайтларда кўрилган тезкор чоралар ҳисобига қишлоқ хўжалиги техникаларининг нархи 5 фоизга туширилди.


2018 йил 1 июль ҳолатига кўра юртимизда 150 486 дона қишлоқ хўжалик техникалари мавжудлигини кўрсатмоқда. Шундан, 57 822 дона трактор, 58 019 та тиркама, 3 608 та буғдой ўрувчи комбайнлар, 1 224 дона пахта териш машиналари, 1 738 емиш ўрувчи техника, 28 075 таси бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларидир. Улардан 82 921 донаси хизмат кўрсатиш муддатини аллақачон ўтаб бўлган. Бу эса, мавжуд эҳтиёжни кўз олдимизда тўлароқ гавдалантиради.

Демак, қишлоқ хўжалигига замонавий технологиялар ва инновацияларни жорий қилишни замоннинг ўзи долзарб вазифа қилиб қўймоқда.

Бу борада амалга оширилаётган тизимли ва тадрижий ишлар хусусида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси билан ҳамкорликда тайёрланган қуйидаги дастур орқали танишинг.

ЎзА