Сирдарё вилоятидаги сув тошқинидан зарар кўрган фуқароларга инсонпарварлик ёрдами келиши давом этмоқда.

Сирдарё вилоятидаги сув тошқинидан зарар кўрган фуқароларга инсонпарварлик ёрдами келиши давом этмоқда. «Саховат кўмаги» Қирғизистон Республикасидан иккинчи бор етиб келди.

Ушбу ёрдамни Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси маслаҳатчиси Н.Жумалиев бошчилигида, шу мамлакатнинг «М-Булак» фирмасига қарашли «Фура»-автопоездларида олиб келинди.

«Саховат кўмаги» келтирган делегация аъзоларини Гулистон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Мадримов, вилоят прокурори Р.Машарипов ҳамда бир гуруҳ меҳнат фахрийлари кутиб олди.

photo_2020-06-03_11-01-22.jpg

– Ўзбек қирғиз билан азал-азалдан оға-ини, қуда-анда бўлиб, дўстона яхши қўшничилик муносабатида бўлиб келган, – дейди 79 ёшли меҳнат фахрийси Ҳайдар Қиличев. – Дини бир, тили бир, тўй-маросими бир икки халқ бу. Бирининг бошига иш тушганда бошқаси томошабин бўлиб турмаган ҳеч қачон. Инсонпарварлик ёрдами жўнатган қардош қирғиз халқига барча сирдарёликлар номидан самимий миннатдорчилик билдирамиз.

Қардош қирғиз халқининг ушбу инсонпарварлик ёрдамида 20 тоннадан гурунч ва макарон, 10 тоннадан ўсимлик ёғи, шакар ва картошка ҳамда 5 тонна минералларга бойитилган ичимлик суви бор.

Ушбу инсонпарварлик ёрдами тошқиндан зарар кўрган фуқароларга етказилиши белади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизлардан Сирдарёга иккинчи бор инсонпарварлик ёрдами келди