ЎзА Ўзбек

19.09.2018 19:59 Чоп этиш версияси

Қирғизистонлик депутатлар Фарғона ва Наманган вилоятларига ташриф буюрди

Қирғизистонлик депутатлар Фарғона ва Наманган вилоятларига ташриф буюрди Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши депутатларидан иборат делегация Фарғона ва Наманган вилоятларида бўлди.

Меҳмонлар Марғилон шаҳридаги “Атлас байрами” тўқимачилик фестивали тадбирларида иштирок этиб, ҳунармандлар томонидан тайёрланган ипак маҳсулотларини кўздан кечирди. Шаҳарда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, зиёратгоҳлар катта таассурот қолдирганини таъкидлади.

Қирғизистон делегацияси вакиллари Наманган шаҳридаги “Идеал” савдо мажмуаси, кичик саноат зонасида ҳам бўлиб, тадбиркорларга яратилган шароитлар, инвестицион лойиҳалар билан танишди. Меҳмонларга вилоятда амалга оширилаётган манзилли дастурлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

5554949c-8d93-4baf-8cd9-d6d91b53f371.jpg

– Бугунги кунда ҳудудлараро муносабатлар йўлга қўйилаётганидан жуда мамнунмиз, – дейди Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенешининг халқаро алоқалар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси И.Пирматов. – Фарғона ва Наманган вилоятларида меҳмондорчилик анъаналарига содиқ ҳолда байрамона кутиб олишганидан дилларимиз шодликка тўлди. Ҳар бир мулоқотимиз расмиятчиликдан холи, самимий ўтди. Айниқса, инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар бизда катта қизиқиш уйғотди.

Мулоқотлар сўнгида ижтимоий-маданий тадбирларни ўтказиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА
1 749